ЕИ смартфонлар дизайнига жиддий талаб қўймоқда: алмашинувчи батареялар

ЕИ смартфонлар дизайнига жиддий талаб қўймоқда: алмашинувчи батареялар

2027 йилдан бошлаб Европа Иттифоқи барча смартфон ишлаб чиқарувчиларни алмаштириладиган аккумуляторли қурилмалар ишлаб чиқаришга мажбур қилади. Янги қоидаларга кўра, фойдаланувчилар батареяларни сервислар ёки махсус асбобларсиз ўзлари алмаштира олиши керак бўлади.

Бу чора электрон чиқиндиларни камайтириш ва таъмирлашни осонлаштириш учун жорий этилмоқда. Ишлаб чиқарувчилар дизайнни ўзгартиришга мажбур бўлади — аккумуляторлар енди ёпиштирилмайди, эҳтиёт қисмлар эса камида 5 йил давомида сотувда бўлиши шарт.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: