«Россия НАТО мамлакатига йиллар ичида эмас, балки келгуси ойларда ҳужум қилиши мумкин»

«Россия НАТО мамлакатига йиллар ичида эмас, балки келгуси ойларда ҳужум қилиши мумкин»

Россия НАТО мамлакатига йиллар ичида эмас, балки келгуси ойларда ҳужум қилиши мумкин, дейди Полша Бош вазири Доналд Туск.

 

«Бу ҳақиқатан ҳам жиддий. Мен қисқа муддатли — йиллар эмас, балки ойлар ҳақида гапиряпман» – деди Полша Бош вазири. Полша Бош вазири шунингдек, НАТО ва АҚШ ҳужум бўлган тақдирда Европани ҳимоя қилиш мажбуриятларини бажаришга чинакамига тайёрми ёки йўқми, деган саволга жавоб берди: «Мен 5-модда ҳали ҳам амал қилишига ишонишни истайман, лекин баъзида, албатта, саволларим бор.»

 

Тускнинг сўзларига кўра, Европага нафақат қоғоз кафолатлар, балки реал кучлар, логистика ва қаттиқ жавобга тайёрлик ҳам керак.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: