Покистон бош вазири Эрон ТИВ раҳбари билан учрашувни юқори баҳолади
Покистон ҳукумати раҳбари Шаҳбоз Шариф Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан Исломободдаги учрашувини «минтақадаги жорий вазият юзасидан энг илиқ ва самимий фикр алмашинув» деб атади.
«Биз, шунингдек, ўзаро манфаатли масалаларни, жумладан, Покистон ва Эрон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашни муҳокама қилдик», — деб ёзди у Х тармоғида.
