Ким Чен Ин Шимолий Корея армиясининг артиллерия ўқ отиш машғулотларини кузатди
Корея марказий телеграф агентлигининг хабар беришича, КХДР етакчиси Халқ армияси таркибидаги йирик бўлинмалар ўртасида ўтказилган миномётдан отиш мусобақасида иштирок этган. Тадбирда мамлакат мудофаа вазири Но Гван Чхол ва бош штаб раҳбари Ли Ён Гил ҳам қатнашишган.
Маълумотларга кўра, ҳарбийлар миномёт бўлинмаларининг жанговар самарадорлиги ва тўлиқ жанговар шайлигини намойиш этган. Ким Чен Ин мусобақа натижаларидан мамнунлигини билдирган ҳамда армияда жанговар тайёргарликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлаган.
