Эрон АҚШга янги талаб қўйди: блокада бекор қилинса, ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилади

Эрон АҚШга янги талаб қўйди: блокада бекор қилинса, ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилади

Эрон АҚШ билан можарони тугатиш бўйича янги ташаббус илгари сурди. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Теҳрон АҚШга босқичма-босқич келишув таклиф қилган. Унга кўра, агар Вашингтон Эрон портларига қўйилган блокадани бекор қилса, Ҳормуз бўғозидаги кемаларга ҳужумлар тўхтатилади. Шу билан бирга, ядровий музокаралар кейинги босқичга қолдирилиши мумкин.

Ташаббусни Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи тақдим этгани айтилмоқда. Манбалар бу таклиф можарони музлатиш ва музокараларга йўл очиш мақсадида берилганини билдирган.

Ҳисоботларга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп ушбу таклифни ўз маслаҳатчилари билан муҳокама қилган, аммо ҳозирча расмий жавоб берилмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: