Россия ТИВ АҚШни дипломатлар фарзандларига «мажбуран» фуқаролик беришда айблади

Россия ТИВ АҚШни дипломатлар фарзандларига «мажбуран» фуқаролик беришда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг айтишича, Қўшма Штатларда ишлаётган россиялик дипломатларнинг фарзандлари паспорт олиш учун ҳеч қачон ариза бермаган бўлса-да, уларга туғилганлик ҳуқуқи бўйича мажбуран фуқаролик берилмоқда.

Захарова бу ҳақда душанба куни «Ведомости» газетасида чиққан мақоласида ёзиб қолдирди.

«Давлат департаменти ёки АҚШ дипломатияси ортида турганлар, Россия консуллик ходимларининг Қўшма Штатлар ҳудудида туғилган фарзандларига, улар ҳали вояга етмасдан, АҚШ конституциясидаги «тупроқ ҳуқуқи»ни рўкач қилиб, фуқароликни мажбурлаб тиқиштиришмоқда», — деб ёзади Захарова.

Унинг сўзларига кўра, ҳатто россиялик дипломатлардан бирига Давлат департаменти ходими қўнғироқ қилиб, унинг вояга етмаган ўғли туғилганлиги бўйича АҚШ фуқароси эканини маълум қилган. Захарова бундай ҳолатларни Россия ходимларига босим ўтказиш деб атади ва бу ишлар президент Трампнинг ортидан ундан яширинча қилинаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, бу воқеалар шундоқ ҳам ёмон аҳволдаги Россия-АҚШ муносабатларини янада оғирлаштиради.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: