Электромобил эгаларига зарядлаш харажатларининг 300 сўмдан ошган қисми қайтарилиши мумкин

Электромобил эгаларига зарядлаш харажатларининг 300 сўмдан ошган қисми қайтарилиши мумкин

Энергетика вазирлиги электромобилларни қувватлаш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш тартибини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Лойиҳага кўра:
➖ қувватлаш станциясида сарфланган ҳар бир кВт·соат электр энергияси учун 300 сўмдан ошган қисми субсидия қилинади;
➖ маблағлар электромобил эгаларининг банк картасига “Солиқ” мобил иловаси орқали кейинги ойнинг 25-санасигача қайтариб берилади;
➖ электр энергияси тарифлари ошган тақдирда, субсидия миқдори ҳам мутаносиб равишда оширилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: