Самарқандда келинларга «биринчи кеча» учун анестезия қилинаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу нима дегани?

Самарқандда келинларга «биринчи кеча» учун анестезия қилинаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу нима дегани?

Ижтимоий тармоқларда самарқандлик анестезиолог томонидан қолдирилган шубҳали постлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Nemolchi.uz лойиҳаси хабар берди. Маълумотларга кўра, тиббиёт ходими ўз саҳифасида янги турмуш қураётган қизларга «биринчи никоҳ кечасидаги қўрқув ва оғриқларни енгиш» учун спинал анестезия хизматини таклиф қилган. Таъкидланишича, ушбу муолажадан сўнг тананинг пастки қисми сезувчанлигини йўқотган ва эр-хотин тиббиёт муассасасидаги алоҳида палатада қолдирилган.

Жамоатчилик эътирозидан сўнг шифокор ўз саҳифасидаги постларни ўчириб ташлаган ва аккаунтини ёпган. Тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳолат тиббий этика ва қонунчиликка қанчалик мос келиши юзасидан хавотир билдиришмоқда.
Спинал анестезия — бу жиддий жарроҳлик амалиётларида қўлланиладиган муолажа бўлиб, у ўта хавфли асоратларга олиб келиши мумкин. Унинг бундай мақсадларда ишлатилиши тиббий нуқтаи назардан асосланганми?
Ҳозирда фаоллар ва фуқаролар ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ҳуқуқ-тартибот органларидан расмий муносабат ва текширув ўтказилишини талаб қилмоқда.

Эслатма: Тиббий муолажалар фақат кўрсатма асосида ва белгиланган стандартларга мувофиқ амалга оширилиши шарт. Ўзбошимчалик билан қилинган анестезия инсон саломатлиги учун умрбод хавф туғдириши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: