Туркия Қозоғистонда ANKA зарба берувчи дронларини ишлаб чиқаради
Қозоғистон ҳудудида қўшма корхона ташкил этиш бўйича Туркия компаниялари билан ҳамкорлик қилинмоқда.
“Ҳозирда дронлар бўйича ўз ишланмаларимизнинг синовларини ўтказмоқдамиз. Дронлар ракеталар ва бошқа турдаги қуроллар каби муҳим аҳамиятга эга, шунинг учун уларнинг сони кўпайтирилиши керак”, деди Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари Султон Камалетдинов.
