Бугунда гап кўп!..

Бугунда гап кўп!..

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Амаллар ҳар душанба ва пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Мен эса амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини яхши кўраман». (Имом Термизий ривояти)

💡 Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  • Рўза тутиш суннати: Пайшанба ва душанба кунлари нафл рўза тутиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал суннатларидандир.

  • Амалларнинг сарҳисоби: Ҳафтанинг ушбу кунларида бандаларнинг қилган ишлари Яратганга тақдим этилади. Шу боис, бу кунни тавба, истиғфор ва хайрли ишлар билан ўтказиш жуда фазилатлидир.

Қайси кун бўлишидан қатъи назар, кунингиз хайрли, баракали ва савобли амалларга бой ўтсин!

Дўстларингизга ҳам юборинг: