АҚШ “Ҳизбуллоҳ” ҳақида “қулоқ”лик қилганларга 10 млн доллар мукофот бермоқчи
Қўшма Штатлар ҳукумати “Ҳизбуллоҳ” ташкилотининг молиявий манбалари ва ҳомийлари ҳақидаги маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот берилишини маълум қилган.
АҚШ Давлат департаменти бу чоралар Ливанда ташкилотнинг қуролсизлантирилиши ва давлатнинг ҳудуд устидан тўлиқ назоратини тиклаш мақсадида амалга оширилаётганини маълум қилган.
