Бойитилган уран Эронда қолиши шарт — Можтаба Хоманаий
Эрон олий раҳнамоси мамлакатдаги бойитилган уран захираларини хорижга юбормаслик ҳақида кўрсатма берди. Қарор Теҳроннинг тинчлик музокараларидаги позициясини янада қатъийлаштирди. Мазкур шарт АҚШнинг асосий талабларидан бири эди.
Теҳрон расмийлари ядровий материални хорижга юбориш мамлакатни АҚШ ва Исроилнинг келгуси ҳужумлари қаршисида заиф қолдиради деб ҳисобламоқда.
