Афғонистонда очлик сабаб айрим оилалар қизларини сотишга мажбур бўлмоқда

Афғонистонда очлик сабаб айрим оилалар қизларини сотишга мажбур бўлмоқда

Aфғонистонинг Ғур вилоятида оғир иқтисодий аҳвол, ишсизлик ва очлик туфайли айрим оилалар қизларини сотиш ёки эрта турмушга беришга мажбур бўлаётгани айтилмоқда.

Маҳаллий фуқаро Абдул Рашид Азимий 7 ёшли эгизак қизларидан бирини сотишга тайёрлигини билдириб:
“Бир қизимни сотсам, қолган фарзандларимни камида тўрт йил боқаман”, деган.

Маълумотларга кўра, мамлакатда миллионлаб инсонлар очарчилик хавфи остида яшамоқда. Аёллар таълими ва ишига қўйилган чекловлар эса вазиятни янада оғирлаштирган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: