Ҳарбий машғулотга метродан бошқа жой қуриб кетганмиди?!

Ҳарбий машғулотга метродан бошқа жой қуриб кетганмиди?!

НАТО машғулотлари Лондон яқинидаги метрода бўлиб ўтди: Альянс қуролли кучлари Москва билан бўлиши мумкин бўлган можаро сценарийсини синовдан ўтказди

НАТО Европада эҳтимолий йирик можаро сценарийларини тобора фаолроқ равишда синовдан ўтказмоқда. Альянснинг шарқий қанотини кучайтириш ва мудофаа харажатларини ошириш зарурлиги ҳақидаги бир қатор баёнотлардан сўнг, энг йирик ҳарбий машғулотлар тобора тез-тез Россия чегаралари яқинида ва иттифоқчиларнинг шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.

Бу галги кенг кўламли маневрлар тўғридан-тўғри Лондон яқинида (ер остида) бўлиб ўтди. НАТО қуролли кучлари Москва билан тўқнашув сценарийсини машқ қилишди. Машғулотлар пойтахт метросида бўлиб ўтди ва станциялардан бирида қўмондонлик пункти ташкил этилди.

Иштирокчилар мамлакатимиз (Россия) ҳудуди ичкарисига дронлар ва ракеталар билан зарба бериш, шунингдек, жавоб ҳужумларини қайтаришни имитация қилишди (тақлид қилишди). Шу билан бирга, ҳарбийлар Ғарб қўшинларининг радиоэлектрон кураш соҳасидаги тайёргарлигини ҳам текширишди. Қироллик Мудофаа вазирлиги ушбу машғулотларни сўнгги пайтлардаги энг йирик маневрлардан бири деб атади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: