АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Элчихона маълумотига кўра, америкалик фуқароларга яқиндаги бомбапаноҳлар жойлашувини олдиндан аниқлаб олиш, ҳаво тревогаси пайтида дарҳол пана жойларга тушиш ҳамда озиқ-овқат, сув ва дори-дармон захирасини тайёрлаб қўйиш тавсия этилган.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Россия томонидан йирик комбинациялашган зарба тайёрланаётгани ҳақида разведка маълумотлари борлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, эҳтимолий ҳужумда «Орешник» гипертовушли баллистик ракетаси қўлланиши мумкин.

Зеленский бу маълумотлар АҚШ ва Европа ҳамкорларидан ҳам олинганини, ҳозирда улар текширилаётганини билдирган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: