700 миллиард долларлик AI стратегияси: ким ютади — компанияларми ёки инвесторлар?

700 миллиард долларлик AI стратегияси: ким ютади — компанияларми ёки инвесторлар?

Meta, Alphabet, Microsoft ва Amazon’нинг янги ҳисоботларига кўра, компанияларнинг аксарияти 2026 йил учун капитал харажатларини оширган.

 

Энг катта ўсиш Meta’да кузатилди – компания capex ҳажмини 125-145 миллиард долларгача кўтарди. Бу аввалги режага нисбатан қарийб 8 фоизга юқори.

 

Microsoft ва Alphabet ҳам харажат прогнозларини оширган. Amazon эса харажатларни 200 миллиард доллар даражасида сақлаб қолган.

 

Умумий ҳисобда ушбу тўрт гигант сунъий интеллект инфратузилмаси – дата-марказлар, чиплар, тармоқлар ва булутли технологиялар учун қарийб 700 миллиард доллар сарфламоқчи.

 

Бироқ бунга бозор реакцияси турлича бўлди. Яъни Alphabet акциялари 10 фоизга ўсди,

Meta акциялари эса 9 фоизга тушди.

 

Мутахассисларга кўра, инвесторлар энди харажат миқдоридан кўра, унинг қай даражада даромад келтиришига эътибор қаратмоқда.

 

Google ўзининг AI-чипларини ташқи компанияларга ҳам таклиф қилишни бошлашини маълум қилди. Айрим маълумотларга кўра, Meta ҳам мижозлар қаторида бор.

 

Google Cloud’нинг чораклик даромади 63 фоизга ошиб, 20 миллиард доллардан ошди.

 

Meta эса AI-чипларини асосан ички харажатларни қисқартириш учун ишлатмоқда. Бу эса инвесторлар ишончининг пасайишига сабаб бўлмоқда

Дўстларингизга ҳам юборинг: