Гвардиоланинг сўнгги баҳсига рекорд даражада мухлис ташриф буюрди

Гвардиоланинг сўнгги баҳсига рекорд даражада мухлис ташриф буюрди

«Манчестер Сити» ўз уйи — «Этихад» стадионида томошабинлар ташрифи бўйича янги рекорд ўрнатди.

BBC журналисти Шамун Хафезнинг хабар беришича, АПЛнинг 38-тури доирасида «Астон Вилла»га қарши ўтказилаётган ўйинни (ҳозирда 1:2, иккинчи бўлим) 60 332 нафар томошабин бевосита стадионда кузатмоқда.

Бугунги учрашув Пеп Гвардиола учун клуб бош мураббийи сифатидаги сўнгги ўйин ҳисобланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: