Соққани чўзасан, қолгани кейин!!!

Соққани чўзасан, қолгани кейин!!!

Screenshot

«Iran International» нашри берган маълумотларга кўра, Эрон томони ҳеч қандай дастлабки келишувларни имзолашдан ёки ўзининг ядровий дастурини муҳокама қилишдан олдин, Қўшма Штатлар унга 12 миллиард доллар ажратиши шартини қўйган. Ушбу маблағ Қатардаги музлатиб қўйилган фондга ўтказилиши керак эди.

Теҳрон ўзаро англашув меморандумининг энг дастлабки босқичлариданоқ бу маблағлардан реал ва кафолатланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлишни қатъий талаб қилган. Бу шарт бажарилмаса, ҳеч қандай дастлабки дипломатик келишув олдинга силжимаслиги билдирилган.

Ушбу 12 миллиард доллар Эроннинг умумий талабларининг фақат бир қисми, холос. Узоқ муддатли истиқболда Вашингтон Эрон иқтисодиётига 100 миллиард долларгача сармоя киритишига тўғри келиши таъкидланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: