Бу ҳали “якуний натижа эмас”
АҚШ давлат котиби Эрон билан эҳтимолий келишув бўйича музокараларда “сезиларли ютуқлар”га эришилгани, аммо бу ҳали “якуний натижа эмаслиги”ни билдирди.
Марко Рубио Қўшма Штатларнинг “Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслиги кераклиги” ҳақидаги позициясини яна бир бор тасдиқлади ва Доналд Трамп бунга рози бўлиши мумкинлиги ҳақидаги вариантни “абсурд” деб атади.
Давлат департаменти раҳбари, шунингдек, Ҳўрмуз бўғози бўйича яхши хабарларга ишора қилиб, «Сўнгги 48 соат ичида эришилган тараққиёт сабабли бўғоз божларсиз ҳаракат учун тўлиқ очилиши мумкин», деди.
Шу билан бирга, у АҚШ урушни тўхтатиш учун дипломатик каналларни афзал кўришини айтди.
Бироқ Рубио ҳали устида иш олиб борилиши керак бўлган масалалар борлигини таъкидлади ва шу билан бирга, Трампнинг кейинги баёнотларни кутиш лозимлигини қўшимча қилди.
