Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Кўпчилик турли тахминлар қилди, аммо расмий текширув ва адолатли тергов хулосаси вазиятга бутунлай ойдинлик киритди: Ўқитувчи айбсиз деб топилди!

Аниқланишича, муаллим дарс жараёнини ва ўз касбий шаънини қонуний доирада ҳимоя қилган. Интизомни бузган, устозига беписанд муносабатда бўлган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан эса қонуний тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилди.

Бу воқеа ва унинг ҳуқуқий ечими жамиятимиз учун жуда муҳим бир ҳақиқатни кўрсатиб берди: Давлатимизда адолат ҳамиша қарор топади! Ўқитувчи шунчаки оддий ходим эмас, у — келажак авлодни шакллантираётган давлат вакилидир. Бугун қонунларимиз ҳам, давлатимиз ҳам педагогнинг обрў-эътибори ва қадр-қимматини юксак даражада ҳимоя қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: