Байден ўғлининг вафоти ҳақидаги шахсий ёзувлар сир қолиши учун Адлия вазирлигини судга берди – ОАВ
Жо Байден катта ўғли онкологиядан вафот этганидан кейин, 2016-2017 йилларда мемуарлар муаллифи билан қилган суҳбати аудиоёзуви чоп этилишини тақиқлаш мақсадида АҚШ Адлия вазирлигини судга берди. Бу ҳақда BBC ва бошқа оммавий ахборот воситалар хабар бермоқда.
«Даъвогар Жозеф Байден суддан Адлия вазирлиги томонидан ушбу материалларнинг конгресс қўмитасига ошкор қилинишига муддатсиз тақиқ қўйишни сўрайди», — дейилади РИА Новости танишиб чиққан даъво аризасида.
Собиқ президент республикачилар назоратидаги Вакиллар палатасининг Юридик қўмитаси ушбу суҳбат ёзувларини қўлга киритишига қарши чиқмоқда.
Демократ сиёсатчининг таъкидлашича, бу ёзувлар китоб устида ишлаш жараёнининг бир қисми бўлган ва кўпинча нозик масалаларни ўз ичига олган. Байден 2015 йилда унинг катта ўғли Бо онкологиядан вафот этганини ва мемуар муаллифи билан бўлган суҳбатларда, жумладан, шу мавзу ҳам тилга олинганини эслатиб ўтган.
