Маоши камайтирилгани сабаб ҳамкасбларини заҳарлаган эркак қатл этилди

Маоши камайтирилгани сабаб ҳамкасбларини заҳарлаган эркак қатл этилди

Хитойда Ёозоо Гамес компаниясининг собиқ менежери Сюй Яо 2020-йил декабрь ойида иш жойида ҳамкасбларининг овқат ва ичимликларига заҳар қўшган. Ўша заҳарланиш оқибатида компания раҳбари, Нетфлихънинг “Уч тана муаммоси”  сериали продюсери ҳамда гейминг магнати бўлган Лин Си вафот этган. Яна бир нечта ходим ҳам заҳарланишдан зарар кўрган.Терговга кўра, Сюй Яо маоши камайтирилгани ва лавозимидан четлатилгани сабабли қасддан шу жиноятни содир этган. У 2024-йилда ўлим жазосига ҳукм қилинган, ҳукм эса 2026-йил 21-май куни ижро этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: