Туркияда уйғур аёлини депортация қилиш жараёни тўхтатилди, Миграция идораси раҳбари ишдан бўшатилди
Туркияда Хитой фуқароси, асли уйғур бўлган Меҳригул Таюракни мамлакатдан чиқариб юбориш (депортация) жараёни бошланган эди. Бундан хабар топган Туркия Ички ишлари вазири Мустафо Чифтчи вазиятга аралашиб, жараённи тўхтатиш бўйича кўрсатма берди. Аёлга халқаро ҳимоя мақоми бериладиган бўлди.
Ушбу ҳолат ортидан Туркия Миграция идораси раҳбари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Президент қарори билан унинг ўрнига Муҳаммет Селами Язижи Миграция идорасининг янги раҳбари этиб тайинланди. Айтилишича, ушбу депортация ишига сабабчи бўлган масъуллар жавобгарликка тортилган.
