“ПСЖ” пенальтилар сериясида “Арсенал”ни мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи бор ЕЧЛ ғолибига айланди
УЕФА Чемпионлар Лигасининг финал учрашуви якунланди. Будапешт шаҳридаги “Пушкаш арена” стадионида бўлиб ўтган баҳсда “ПСЖ” ва “Арсенал” ўртасидаги жанговар ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида “ПСЖ” ғалаба қозониб, кетма-кет иккинчи бор ЕЧЛ ғолибига айланди.
Ўйин икки жамоанинг тактик кураш ва тартибли ўйини остида ўтди. Ҳисоб 6-дақиқада Лондон клуби ҳужумчиси Кай Ҳаверц томонидан очилди. Германиялик футболчи қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва кучли зарба билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим, парижликларнинг фаол ҳужумлари билан бошланди. 65-дақиқада Усмон Дембеле пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади. Жамоалар бир қанча хавфли ҳужумлар ташкил этганига қарамай, учрашув асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди.
Экстра-таймларда дарвозалар ишғол этилмади. Пенальтилар сериясида эса “ПСЖ” 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
УЕФА Чемпионлар Лигаси, финал
“ПСЖ” — “Арсенал” 1:1
Голлар: 1:0 — Ҳаверц (6), 1:1 — Дембеле (65, пенальти)
Пенальтилар серияси — 4:3.
