Эрон АҚШ билан ракета дастурини муҳокама қилиш ниятида эмас
Эрон ўзининг ракета дастури бўйича АҚШ билан ҳеч қандай музокаралар олиб бориш ниятида эмас.
Бу ҳақда Эрон Ислом кенгаши мажлиси (парламенти) раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф маълум қилди.
У Эроннинг ҳужумкор ҳарбий салоҳияти ва ракета дастури муҳокама қилинмайдиган мавзу бўлиб қолишини алоҳида таъкидлади.
Қолибофнинг қайд этишича, Теҳрон АҚШ билан олиб бориладиган музокараларда Вашингтон ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаслиги мумкинлигини инобатга олади.
«Биз ўз ваъдаларини устидан чиқмайдиган томон билан музокара олиб бормоқдамиз», — деди парламент спикери.
Қолибофга кўра, Эрон томони АҚШ билан алоқаларда эҳтиёткорлик позициясини эгаллаган ва аввалги тажрибалар Вашингтонга бўлган ишончни чеклаб қўяди.
