Британия парламентида «Қизалоқ ва Маймоқ» (Маша и Медведь)ни тақиқлашга чақиришди
Парламентнинг Жамоатлар палатаси 50 дан ортиқ депутати маданият вазирига мамлакат ҳудудида Россиянинг ушбу мультсериали намойишини тўхтатиш талаби ёзилган мурожаатномани имзолашди.
Уларнинг фикрича, лойиҳа “Россия ташвиқотининг ёқимтой шакли” ҳисобланади.
Мурожаат муаллифларига кўра, Машанинг совет ҳарбий кийимидаги ёки чегарачи фуражкасидаги образлари тарихан НКВД органларини эслатади ва болалар учун совет ҳарбий рамзларини оддий ҳолат сифатида кўрсатишга хизмат қилади.
