Google Европа Иттифоқига 4,1 миллиард евро жарима тўлайди – DW
АҚШнинг Google корпорацияси мобил қурилмалар операцион тизимлари бозоридаги устунлик мавқеини суиистеъмол қилганликда айбланиб, саккиз йил аввал ЕИ антимонопол органлари томонидан солинган рекорд даражадаги жарима бўйича суд жараёнида узил-кесил мағлубиятга учради.
Google ва унинг бош компанияси Alphabet томонидан берилган апелляция Люксембургдаги Европа Иттифоқи суди томонидан рад этилди.
Ушбу суд иши 2018 йилда, Европа комиссияси Google ўзининг қидирув тизими устунлигини мустаҳкамлаш мақсадида Android тизимидаги мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчилари ва мобил алоқа операторлари учун ноқонуний чекловлар киритган деган хулосага келганида бошланган эди.
Google вакиллари бу даъвони асоссиз деб атаб, судни компаниянинг Android тизимини фойдаланувчилар учун очиқлигини таъминлашга киритган сармояларини ҳисобга олмаганликда айблади. Шунингдек, компания Брюсселни Apple ўз хизматларини iPhone’да тарғиб қилишдаги шунга ўхшаш амалиётига кўз юмаётганликда танқид қилди, дейилади хабарда.
