Венесуеладаги кучли зилзила: қурбонлар сони 2 мингдан ошди
24 июнь куни Венесуелада содир бўлган 7,2 ва 7,5 магнитудали икки кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2295 нафарга етди:
▫️11 мингдан ортиқ киши жароҳатланган;
▫️13 мингга яқин одам бошпанасиз қолган;
▫️БМТ маълумотига кўра, 50 мингга яқин киши бедарак ҳисобланмоқда.
Мамлакатда қурбонлар хотирасига 7 кунлик мотам эълон қилинди. Қутқарувчилар вайроналар остида тирик қолганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Бу Венесуелада сўнгги 126 йил ичидаги энг кучли зилзила сифатида қайд этилди.
