Эроннинг бир нечта ҳудудида портлашлар содир бўлди
9 июль кечқурун Эроннинг бир нечта ҳудудида Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик давом этаётган бир пайтда портлашлар содир бўлди.
Эрон давлат оммавий ахборот воситалари ҳодиса ҳақида хабар берди, аммо портлашлар сабаблари ва эҳтимолий жабрланганлар ҳақида маълумот келтирилмади.
Mehr ахборот агентлиги маълумотига кўра, мамлакат жанубидаги Бушер шаҳри ва унга яқин жойлашган Чоғадак аҳоли пункти ҳудудида иккита портлаш овози эшитилган.
Шунингдек, агентлик жанубдаги Конарак шаҳрида яна учта портлаш содир бўлганини хабар қилди.
