Нукусда икки фуқарони алдаган фирибгарнинг «TOYOTA»си хатланди

Нукусда икки фуқарони алдаган фирибгарнинг «TOYOTA»си хатланди

Натижада 173 миллионлик жарима мажбурий ундирилмоқда!

ЖИБ Нукус шаҳар судининг қарори асосида тайинланган 173 миллион сўмлик жиноий жаримани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Фарғона туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ер сотиш баҳонасида икки нафар фуқарони алдаб, фирибгарлик жиноятини содир этган қарздорга тегишли TOYOTA русумли автотранспорт воситаси хатланди ҳамда жарима майдончасига жойлаштирилди.

Суд ҳукми талаблари тўлиқ ижро этилгунга қадар қонунчиликда назарда тутилган мажбурий чоралар изчил қўлланилади.

Қонундан қочиб бўлмайди — фирибгарликнинг ҳам ўз баҳоси бор.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: