Тошкент Марказий Осиёда яшаш нархи юқори шаҳарлардан бири деб топилди
Халқаро Numbeo платформаси эълон қилган дунёнинг 547 та шаҳри киритилган рейтингда Тошкент 487-ўринда қайд этилган. Шаҳар яшаш қиймати индекси 31,2 баллни ташкил қилган.
Numbeo ҳисоб-китобларига кўра, Тошкентда бир кишининг ижара ҳақисиз ўртача ойлик харажати 6,1 млн сўмни, тўрт кишилик оила учун эса қарийб 22,3 миллион сўмни ташкил этади.
Марказий Осиёда Олмаота 409-ўрин, Остона 469-ўрин, Бишкек 493-ўрин ва Душанбе 497-ўринни эгаллаган. Дунёнинг энг қиммат шаҳри сифатида эса Швейцариянинг Цюрих шаҳри қайд этилган.
