Япония Иккинчи жаҳон урушидан бери илк бор марказлашган разведка агентлигини ташкил этади
Япония ҳукумати баёнотида Хитой, Россия ва Шимолий Кореядан келаётган хавф-хатарларга қарши курашиш мақсадида марказлашган разведка агентлиги ташкил этилаётгани билдирилган.
Қайд этилишича, АҚШ, Австралия ва Германия тавсиялари асосида тузилаётган янги тузилма разведка маълумотлари алмашинуви, киберхавфсизлик ва контрразведка салоҳиятини кучайтиришга хизмат қилади.
