Конго Демократик Республикасида Эбола қурбонлари сони 860 нафардан ошди

Конго Демократик Республикасида Эбола қурбонлари сони 860 нафардан ошди

Конго Демократик Республикасида Эбола вируси тарқалиши оқибатида касалланганлар сони 2200 нафарга етди, 864 киши вафот этди. Бу ҳақда Reuters ҳукумат маълумотларига таяниб хабар берди.

Эбола эпидемияси мамлакатда май ойида бошланган. Унга ҳозирча вакцинаси ёки самарали давоси мавжуд бўлмаган Бундибугьо штамми сабаб бўлган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, мазкур эпидемия Конго Демократик Республикаси тарихидаги учинчи энг йирик Эбола эпидемияси ҳисобланади.

Касаллик ҳолатлари Угандада ҳам қайд этилган. Мамлакатдаги сўнгги бемор 16 июль куни шифохонадан уйига жавоб берилган. Июнь ойи охиридан буён Угандада Эбола билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: