Мамдани Нетаняҳуни ҳибсга олиш имкониятини кўриб чиқаётганини айтди
Нью-Йорк шаҳри мэри Зоҳран Мамданининг сўзларига кўра, у Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун Нью-Йоркка ташриф буюрган тақдирда, уни ҳибсга олиш тўғрисида буйруқ бериш ваколатига эга ёки йўқлиги борасида шаҳар Адлия департаменти билан фаол мулоқот олиб бормоқда.
«Мен бош вазир Нетаняҳунинг жойи Гаагададаги Халқаро жиноий суда деб ҳисоблайман. Чунки у Халқаро жиноий суд томонидан айбланган ҳарбий жиноятчи», — деди Мамдани.
«Нью-Йорк шаҳрида қонун менга нима қилишга рухсат берса, биз айнан шуни қиламиз, бироқ бу мақсад йўлида ўзимизча қонунлар ёзмаймиз», — деб қўшимча қилди у.
