Норвегияда Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик ўрмон ёнғинлари юз берди

Норвегияда Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик ўрмон ёнғинлари юз берди

​Ослодан 50 км ғарбда ОАВ томонидан мамлакатда Иккинчи жаҳон уруши давридан бери энг йириги деб аталаётган ёнғинга қарши кураш давом этмоқда. Бир кун аввал бошланган ёнғин Крокстаделва посёлкасидаги 100 дан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди ва яқин атрофдаги ўрмонга ўтди, деб хабар бермоқда «NRK» медиакомпанияси.

Воқеа ​жойида 12 та ўт ўчириш машинаси ва иккита вертолёт ишламоқда, яна тўртта ўт ўчириш вертолёти йўлда. 400 га яқин маҳаллий аҳоли эвакуация қилинди. Ўн киши тутундан заҳарланди, икки киши шифохонага етказилди. Бир полициячи енгил жароҳат олди.

​Июл ойи бошидаги ҳаддан ташқари иссиқ ва қуруқ об-ҳаво фонида ўрмон ёнғинлари Испания, Франция, Португалия, Грецияда ҳам бошланди. Ўнлаб кишилар ҳалок бўлди, минглаб одамлар эвакуация қилинди, минглаб гектар ўсимлик дунёси вайрон бўлди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: