Саудияликларда ядро қуроли пайдо бўлиши мумкин

Саудияликларда ядро қуроли пайдо бўлиши мумкин

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Саудия Арабистонига ядро қуроли ишлаб чиқилишининг олдини олишга қаратилган халқаро кафолатларни жорий этмаган ҳолда уранни бойитиш билан шуғулланишга рухсат беришга дастлабки розиликни берди.

Агар қатъий кафолатлар жорий этилмаса, ушбу келишув Саудия Арабистонига ядро қуролига эга бўлиш йўлини очиб бериши мумкин. Шу билан бирга, мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон аввалроқ Эрон ўз бомбасини ясаса, ядро қуроли ишлаб чиқиш билан таҳдид қилган эди.

Ушбу битим “123-келишув” деб номланганини маълум қилинди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: