Хитойда уй юмушларини бажарувчи роботлар намойиш этилди

Хитойда уй юмушларини бажарувчи роботлар намойиш этилди

Шанхайда ўтаётган Бутунжаҳон сунъий интеллект конференцияси доирасидаги роботлар кўргазмасида келажакда уй ишларини бажаришга мўлжалланган янги роботлар тақдим этилди.

Ишлаб чиқувчиларга кўра, айрим роботлар аллақачон пицца ва салат тайёрлай олади, бошқалари эса уй тозалаш, кир ювиш ва бошқа маиший вазифаларни бажаришга мослаштирилмоқда.

Бироқ мутахассислар бундай роботлар одамларнинг тўлақонли уй ёрдамчисига айланиши учун яна 5–10 йил керак бўлишини, яқин йилларда эса уларни оммавий харид қилишни кутмаслик лозимлигини таъкидламоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: