Трамп: АҚШ Саудия Арабистони билан ядровий келишувни бир шарт билан тасдиқлайди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Саудия Арабистони билан фақат фуқаровий мақсадларда атом энергетикасидан фойдаланишга оид ядровий келишув бир шарт асосида маъқулланади.
«Бу келишувда уранни бойитиш кўзда тутилмаган. Агар Саудия Арабистони Иброҳим келишувларига қўшилса, АҚШ ушбу келишувни тасдиқлайди», — деб ёзди Трамп Truth Social тармоғида.
Унинг таъкидлашича, АҚШ уранни бойитишни назарда тутмайдиган фуқаровий атом энергетикаси объектларига қарши эмас. Бундай келишувлар илгари Эрон, БАА ва бошқа давлатлар билан ҳам имзоланган.
