Эронлик депутат Украинага таҳдид қилмоқда
«Эронга қилинган ҳар қандай ҳужум ҳар доим ўз оқибатини кўрсатади ва бу бугунги кунда ҳам шундайлигича қолмоқда. АҚШ ва Исроил буни жуда яхши тушунишади. Украина ҳам тез орада Эрон бундай ҳаракатларни жавобсиз қолдирмаслигини англаши мумкин. Хато ҳисоблаганлар рўйхати ўсишда давом этмоқда», – деб ёзган Эрон парламентининг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси раиси Эбраҳим Азизи.
