Ғазода ҳалок бўлганлар сони 73 329 нафарга етди
Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ўт очишни тўхтатиш режимига қарамай давом этаётган Исроил армияси ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони сўнгги 24 соат ичида яна 3 нафарга кўпайиб, 73 329 нафарга етди.
Вазирликнинг билдиришича, сўнгги бир суткадаги ҳужумлар натижасида яна 12 киши жароҳатланган.
Маълумотларга кўра, қурбонлар ва жабрланганлар сони ортиб бораётган бўлиб, Ғазодаги гуманитар вазият оғирлигича қолмоқда.
