Исроил ҳарбийлари Ғазо секторига янги ҳужумлар уюштирди
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати эълон қилди.
Ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, ҳужумлар Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати учун мўлжалланган қурол-яроғлар сақланадиган омборларга қаратилган.
Жами бешта омборга ҳужум қилинган. Исроил армияси уларда Калашников автоматлари, портловчи мосламалар, танкга қарши граната ўқлар, ўқ-дорилар ва бошқа ҳарбий техника борлигини маълум қилди.
