Эрон генерали: «Келажакдаги урушлар мудофаа иқтисодий устунлигига асосланади»
Келажакдаги урушлар ахборот, космик технологиялар ва мудофаа иқтисодиётидаги устунликка асосланади.
Бу ҳақда Эрон мудофаа ва қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш вазири Сардар Ибн ар-Ризо мудофаа саноати олимлари билан учрашувда шундай деди.
«Мудофаа саноати минимал харажат эвазига максимал жанговар кучни таъминлашга ва жанг майдонидаги эҳтиёжларни реал вақт режимида қондиришга қодир бўлиши керак», деди эронлик генерал.
Унинг сўзларига кўра, мудофаа технологияларини мамлакатнинг турли соҳаларида кенгайтириш миллий ривожланиш талабларидан биридир.
«Мудофаа саноатида яратилган ҳар бир технология, тўхтатувчи салоҳиятни кучайтириш билан бирга, мамлакатнинг саноат, транспорт, энергетика, коммуникация ва бошқа стратегик муҳим соҳаларида ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланиши керак. Бундай ўзаро таъсир Эрон мудофаа саноатининг асосий афзалликларидан биридир», деб таъкидлади у.
