АҚШ Minuteman III ядровий ракеталарини сунъий интеллект ёрдамида назорат қилмоқчи
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Minuteman III ядровий ракеталар маълумотларининг барчасини сунъий интеллект ёрдамида бир жойда бирлаштирмоқчи, шунда у чизмалар ва техник хизмат кўрсатишни реал вақт режимида таҳлил қилиши ва эҳтиёт қисмларни алмаштириш вақти келганида маслаҳат бериши мумкин. Бу жуда муҳим: АҚШ ҳар доим 400 та Minuteman III ракетасини учиришга тайёр ҳолда сақлаши керак.
Агар бу содир бўлса, АҚШ сунъий интеллектга ядровий қуроллар тизимига кириш имкониятини берган илк давлат бўлади.
