Макка келишуви ҳеч бир давлатга қарши қаратилмаган – Эрдоған

Макка келишуви ҳеч бир давлатга қарши қаратилмаган – Эрдоған

 

«Биз минтақамизда барқарорликни таъминлашга ёрдам бериш учун тарихий масъулиятни ўз зиммамизга олдик. Келишувнинг асосий мақсади – тўхтатувчи кучларни кучайтириш. У барча қардош давлатлар учун очиқ. Бизнинг мақсадимиз охир-оқибат, иложи бўлса, минтақадаги барча давлатларни шу доирада бирлаштиришдир.

 

Ушбу келишув ҳеч бир давлатга қарши қаратилмаган. Унинг ягона мақсади минтақада тинчлик ва барқарорликни, шунингдек, халқларимиз фаровонлигини таъминлашдир», деб ёзади Лондонда жойлашган араб тилидаги «Asharq al-Awsat» газетаси Туркия раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: