Қуёш тутилишини томоша қилган европаликларда кўриш билан боғлиқ муаммолар юзага келди

Қуёш тутилишини томоша қилган европаликларда кўриш билан боғлиқ муаммолар юзага келди

 

Франция, Испания ва Буюк Британияда Қуёш тутилишини махсус ҳимоя кўзойнагисиз кузатган одамлар кўзларидаги оғриқ ва кўришдаги ўзгаришлар сабаб шифокорларга мурожаат қилмоқда.

 

Франциянинг Пас-де-Кале департаментида офтальмологларга мурожаатлар 20 фоизга ошган.

 

Испанияда эса 500 дан ортиқ киши тиббий ёрдам сўраган.

 

Буюк Британияда “кўзларим оғрияпти” мазмунидаги Google қидирувлари 5000 фоизга, “кўз шикастланиши” ҳақидаги қидирувлар эса 700 фоизга ошган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: