Исроилнинг уруш харажатлари $140 миллиардга етди — The Marker

Исроилнинг уруш харажатлари $140 миллиардга етди — The Marker

 

2023 йил 7 октябрдан бери давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар Исроилга тахминан 140 миллиард долларга тушган. Харажатлар яқин вақтда 167 миллиард долларга етиши мумкин.

Уруш натижасида Исроилнинг миллий қарзи тахминан 135 миллиард долларга ошган. Кейинги 10 йилда мамлакат мудофаа соҳасига қарийб 506 миллиард доллар сарфлаши мумкин.

Шу билан бирга, АҚШнинг Исроилга ҳар йили ажратадиган 3,8 миллиард долларлик ҳарбий ёрдами 2029 йилга келиб тўхтатилиши кутилмоқда.

Харажатларнинг катта қисми резервчиларни оммавий сафарбар қилиш ва ўқ-дориларнинг юқори сарфи билан боғлиқ. Урушнинг дастлабки кунларида тахминан 220 минг резервчи чақирилган. Тинч даврда эса бу кўрсаткич одатда 6 минг нафар атрофида бўлган.

Ўсиб бораётган харажатларни қоплаш мақсадида Исроил ҳукумати 2025 йилда солиқларни тахминан 11,7 миллиард долларга оширган. Мудофаа харажатларининг ортиши ва АҚШ ёрдами келажаги бўйича ноаниқлик туфайли сайловлардан кейин солиқлар яна оширилиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: