Немис армиясидаги ҳарбийлар сони сўнгги 13 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди
Немис армиясидаги ҳарбийлар сони сўнгги 13 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди — Германия Мудофаа вазирлиги.
Маълум қилинишича, Бундесверда (Германия Қуролли кучлари) қарийб 186,7 минг нафар ҳарбий хизматчи хизмат қилмоқда, бу бир йил олдингига нисбатан 3,7 минг кишига кўп.
«Ҳарбий хизматга кириш учун берилган аризалар сони 26 фоизга, хизматга янги қабул қилинганлар сони эса 12 фоизга ошган», дейилади вазирлик баёнотида.
