Москва ва Москва вилояти дронлар ҳужуми остида қолди: уйлар ёнди, одамлар жабрланди, минглаб киши электрсиз қолди

Москва ва Москва вилояти дронлар ҳужуми остида қолди: уйлар ёнди, одамлар жабрланди, минглаб киши электрсиз қолди

Россия расмийларининг маълум қилишича, тун давомида ҳудудлар томон юзлаб учувчисиз учиш аппаратлари (БПЛА) йўналтирилган.

Павловский Посад шаҳрида 5 мингдан ортиқ киши ва ижтимоий аҳамиятга эга 46 та объект электр таъминотидан узилиб қолган. Ҳужум оқибатида 3 киши, жумладан 10 ёшли қизалоқ жабрланган.

Зарба энди оддий аҳоли яшайдиган ҳудудларга ҳам етган: уйлар ёнган, деразалар синган ва муҳим инфратузилма объектларига зарар етган.

Маълумотларга кўра, 5 мингга яқин киши электрсиз қолган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: