ЕИда айрим қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили камайиши кутилмоқда

ЕИда айрим қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили камайиши кутилмоқда

Европа комиссияси Европа Иттифоқида айрим қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги бўйича прогнозларни кескин пасайтирди. Бунга қайта-қайта кузатилаётган иссиқ ҳаво тўлқинлари сабаб бўлмоқда.

Европа комиссиясининг Бирлашган тадқиқот маркази (JRC) маълум қилишича, ЕИда кузги экинлар ҳосилдорлиги бўйича прогнозлар 1–4 фоизга пасайтирилган.

«Умуман олганда, дон экинлари ҳосилдорлиги бўйича прогноз сўнгги беш йиллик ўртача кўрсаткичдан 1 фоиз паст бўлди», — дейилади JRC хабарида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: