“Ўзбекфилм”нинг €22,9 млнлик қарзи борлиги маълум бўлди

“Ўзбекфилм”нинг €22,9 млнлик қарзи борлиги маълум бўлди

 

 

Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов киностудиянинг молиявий аҳволи ҳақида маълумот берди.

 

Унинг айтишича, кредит таъминоти сифатида “Ўзбекфилм”нинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари гаровга қўйилган.

 

Студиянинг қарийб 1 млрд сўмдан ортиқ солиқ қарзи ва ходимлар олдида ҳам қарздорлиги бор.

 

Солиқ қарзи сабаб балансдаги 12 та автомобиль 12 кун ичида аукционга чиқарилиши мумкин.

 

Аҳмедовнинг таъкидлашича, студия молиявий барқарор бўлиши учун йилига камида 60 млрд сўмлик буюртма бажариши керак.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: